Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Илтимос, сайтдан тўлиқ жавоб тополмадим. Соқолнинг четларини, яъни бўйин ва юз қисмидаги тукларни олиб тартибга солиш мумкинми? Ҳамда соч оладиган машинкада соқолни калта қилиб қисқартириб юрса бўладими ? Соқолни қириб олиш ҳаромлиги ҳақидаги ҳукм бўйича, узрли ҳолатлар ёки узрли касб эгалари борми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Соқолнинг четларини, яъни бўйин ва юз қисмидаги тукларни олиб тартибга солиш мумкин. Ҳамда соч оладиган машинкада соқолни калта қилиб қисқартириб юриш ихтлофли масала. Узрли ҳолат ёки касб йўқ.