Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қуръон оятларининг ёзуви тавқифийми? Агар тавқифий бўлса, ваҳий ёзувчи котиблар оятни ёзиб бўлгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатишганми? Агар кўрсатишган бўлса, у зот ҳақларида сийрат китобларида уммий дейилганку? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу борада ихтилоф бор. Аммо ҳозирги мавжуд расми Усмонийни тутишга ҳамма иттифоқ қилган.