Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқлоб

00:00 / 17.09.2011 | eski savollar | 2167
Ҳурматли Қори ака!Иқлоб қоидасида нунни мимга алмаштириб бир оз димог' билан о'қишни та'лим олганмиза. Қориларни қироатида, назаримда нун мимга алмаштирилган вақтда ҳудди иҳфо қилиб оқилганга оҳшаб эштилади. Шу қоидани тушунтириб берсангиз, илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Иқлоб сабабли «нун»дан «мим»га айланган «мим» товуши ихфо қилинади ва ғунна адо этилади. Аммо уни қандай ихфо қилишга келганда, қироат илми устозларининг сўз ва татбиқларида бироз фарқлилик бор. Сиз ўзингиз сезиб, тушуна олмаётган нуқта мана шу ерда. Жумҳур тажвид илми уламолари, жумладан, биздаги Қуръон устозлари ҳам «мим»нинг ихфосида лаблар юмилади, аммо қаттиқ босилмайди, унинг ихфоси ғунна қилишда зоҳир бўлади, дейдилар. Аммо айрим устозлар ихфо бу ‒ товушни чалароқ айтиш, шу боис бу ўринда «мим» тўлиқ чиқарилмайди, балки бироз чалароқ айтилади, бунинг учун эса лаблар тўлиқ юмилмаслиги керак, дейдилар. Жумҳурнинг сўзи қувватлироқ ва татбиқ қилишга осонроқдир. Энг муҳими, ҳар ким етукроқ устоз топишга ҳаракат қилиши ва ўз устозидан ўрганган таълим асосида иш кўриши лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat