Ассалому алайкум! Мен авваллари жуфти ҳалолим билан бирга намоз ўқирдим, лекин жамоат тарзида ўқимасдик, кейинроқ эса жамоат ўқишни бошладик, лекин аёлим ҳам қироат қилар эди. Хозирда жамоат бўлиб иқтидо қилиб ўқиябмиз ва аёлим қироат қилмаябти. Олдинги ўқиган намозларимизни ҳукми қандай бўлади? Қабул бўлмай қолмасмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилган бўлса бўлди, қироат қилган бўлса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!