Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Илтимос, ушбу саволимни бундан аввалги илк “Отамдан ранжидим” номли саволимнинг давоми сифатида қабул қилинг. Онам вафоти олдидан отамга “қизларим бировнинг қўлида қолмасин, уларнинг кўзидан ёш тўкилмасин” дея кўп бор васият қилди. Отам ваъда берди. Бироқ онамдан сўнг отам жуда ўзгарди, қизлари тенги аёлга уйланди, уйланишдан аввал маслаҳат ҳам қилмади, кўз ёшларимизга қарамади ҳам. Отам бизни жуда кўп йиғлатди. Уйланиш учун уйдаги айрим нарсаларни сотди. Отам бизни ҳали турмушга узатмаган. Биз онам қурган уйда у аёлни кўришни истамадик. Бизга бошқа уй олдириб, молиявий танг аҳволда ташлаб кетди. Айтингчи, отамнинг бундай ҳатти-ҳаракатини Сиз қандай баҳолайсиз? Ваъдани бузиш мумкинми? Фарзандларни турмушга узатиш ота-онанинг бурчи эмасми? Биз қандай йўл тутишни билмай жуда қийналаяпмиз. Илтимос маслаҳат беринг. Олдиндан ташаккур.
Отангиз сизларга нисбатан нотўғри иш қилган. Ҳозир ҳам нотўғри қилмоқда. Сизлар диндор қариндошлардан ёрдам сўранглар. Сизларга маслаҳат ва ёрдам беришсин. Тенгларингизни топиб оила қуришларингизни йўлга қўйишсин.