Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Бир опамиз сизга шу саволни беришни илтимос қилган эдилар.Саволнинг матни қуйдагича:Ассалому алайкум ҳазрат, бир масала юзасидан менга йўл кўрсатишингизни илтимос қилиб сизга мурожаат қиляпман. Биз оилада бир ўғил 4 қиз фарзандмиз. Отам (2006йил) онам (2008йил) қазо қилганлар. Асосий ҳовлида ҳозир акам яшайдилар. Ундан ташқари ота-онам олиб берган 7 сотих ерни сотдилар. Ота-онам иккинчи опамга 10 сотих ер олиб берганлар, фойдаланяптилар. Дадамга дадаларидан мерос қолган 15 сотих ер бор эди. 7 сотих биринчи опамни биринчи ўғлига берамиз дейишганда 1996й опам эри 2 ўғли қазо қилишди. Учинчи ўғлига отасидан қолган ери бор. Ота-онам ўша 7 сотих ерни сотиб ишлатишди ва мени (2000й “Хадичаи кубро” мадрасасига ўқишга кирдим) контрактимга ҳам тўлашди. Қолган 8 сотих ерни ёшлигимдан менга аталган экан. Учинчи опамга таклиф қилишганда ерга муҳтож бўлмаганлиги учун қабул қилишмади. Ва мен турмушга чиққанимдан кейин ота-онам бизга у ерни беришди. Ҳозир турмуш ўртоғим у ерни сотдилар. Энди учинчи опам норози бўляптилар. Саволим учинчи опамни мени еримда ҳаққи борми? Агар ҳаққи бўлса мен қандай йўл тутай, ҳаққи бўлмасачи? Бир тарафта эрим, бир тарафта опам, тўғри йўл кўрсатинг. Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ер сизники. Опангизнинг норозилиги ўринсиз. Бу сизнинг гапингизга биноан хулоса. Аслида икки тараф илмли кишилар ҳузурида ўз гапини айтиб ҳал қиласизлар.