Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги ёлғон

10:34 / 20.12.2023 | Abdug'ofir Xolmirzayev | 588

Ассалому алайкум! Ўқувчилар учун ўқув қуроллари савдосида мен билганим Тошкент ва Гулистон шаҳарларида сотувчиларнинг бир ўйини бор. Ҳаридорнинг эътиборини тортадиган дафтарни таннархидан 2-3 баробар арзон айтиб қолган товарларни нархини таннархидан 2-3 баробар, базида 10 баробаргача қимматга сотиш ҳолатлари кўп кузатилади. Шу каби ҳолатга исломда нима дейилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинган?

Жавоб: Шариатда сотувчи сотиладиган молни шунчага сотсин ёки сотмасин деб тайин қилмаган. Лекин, одамларга зулм етадиган даражада ҳаддан зиёд қиммат қилиб сотиш ҳам жоиз эмас. Шунинг учун урфдаги қийматдан ортиқ баҳога сотиш жоиз эмас.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَغَلَا السِّعْرُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوايَا رَسُولَ اللَّهِ سَعِّرْ لَنَا، فَقَالَ: "إنَّ اللَّهَ هُوَ الْمُسَعِّرُ، إنِّي لَأَرْجُو اللَّهَ أَنْ أَلْقَاهُ، وَلَيْسَ أَحَدٌ مِنْكُمْ يُطَالِبُنِي بِمَظْلِمَةٍ فِي دِينٍ، وَلَا دُنْيَا".

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нарх қимматлаб кетиб, одамлар: “Эй, Аллоҳнинг расули нархни бизга белгилаб беринг” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нархни белгиловчи Аллоҳдир. Мен дин ва дунёйим борасида бирор киши мендан ҳаққини талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни хоҳлайман” дедилар”.
Табароний ривояти.

إنْ غَرَّهُ أَيْ غَرَّ الْمُشْتَرِي الْبَائِعَ أَوْ بِالْعَكْسِ أَوْ غَرَّهُ الدَّلَّالُ فَلَهُ الرَّدُّ وَإِلَّا لَا وَبِهِ أَفْتَى صَدْرُ الْإِسْلَامِ وَغَيْرُهُ.

 “Харидор сотувчини ёки сотувчи харидорни ёки даллол алдаса, алданган кишига нарсасини қайтариш ҳаққи бор. Агар алданмаса, қайтаришга ҳаққи йўқ. Содрул ислом ва бошқалар шунга фатво берганлар” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat