Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон яхшилик

15:56 / 30.11.2015 | Sherzod112 | 2885

Ассалому алайкум! Мен чет элда ишлайман, бу ерда 3 та ишчим бўлиб, биз ҳар куни кечқурун хўжайнимизга қилинган ишларни ёзиб жўнатамиз. Баъзида ишчиларим кам ишлаган кунлари ўзим қилган ишларни ҳам улар қилди деб айтаман. Мақсадим уларни хўжайним ёмон кўриб қолишидан ва танбеҳ беришидан асраш. Ушбу ишим шариатимизда жоизми? Ёки ёлғон гапирганим учун жазо борми? Хўжайнимиз мусулмон одам, ишчилар яхши ишламаганини билса ишдан хайдаб юбориши мумкин. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ барчамизни Ўзи севган бандалари сафидан қилсин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало улар шунга лойиқ бўлишлари керак.
أم كلثوم بنت عقبة أخبرته أنها سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول ليس الكذاب الذي يصلح بين الناس فينمي خيرا أو يقول خيرا
 Умму бинти Уқба розияллоҳу анҳо хабар бериб айтади :

У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Одамларнинг ўртасини ислоҳ қилиб, яхшиликни чақиб борувчи ёки яхшиликни айтувчи каззоб ҳисобланмайди” деяётганини эшитдим. Бухорий ривояти. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat