Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оловга сиғиниш

00:43 / 29.06.2020 | AbdulAhad | 1434

Ассалому алайкум! Овулимизда эскичадан хабардор бир мулла киши бор. Улар оловга ишонишади, айтишларича эски китобларимизда хонадонларни ҳар ойда бир олов билан "тозалаб" туриш керак деб, ёзилган экан, шунда кôз тегиши, сеҳрлар даф бўлармиш. Уларнинг устозлари ҳам доим шундай қилишган экан. Мадраса битирган қорилар эса кам, бориниям гапини олдиришмайди, биз мадраса кўрмасак ҳам улардан илмлимиз, булар дийнни бузиб, енгил йўлга ўтиб олишган дейишади. У мадрасаларда фақат сиёсат ўқитиларкан, ҳақиқий илм эса, уларнинг эскича китобларида экан. Илтимос, бизга йўл кўрсатингизлар, шу ишлар суннатда борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ширкку. Асло яқинлашманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat