Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

20:48 / 10.06.2015 | qudrat mullajonov | 2364

Ассаламу алайкум ахли илм! Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Мен масжидга кирсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эканлар. Қачонки қуёш ботганида: «Эй Абу Зарр! Бу (қуёш) қаерга кетишини биласанми?» деган эдилар, мен: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта бу қуёш кетади-да, бориб сажда қилишга изн сўрайди. Изн берилиб, унга қаердан келган бўлсанг, ўша ерга қайт, дейилгандек бўлади. Бас, у мағриб томондан чиқади», дедилар ва«Ва залика мустақоррун лаҳа», деб Абдуллоҳнинг қироатидек қилиб ўқидилар». Саволим шу ҳадисда “қуёш ботганида” дейилаётир бизга маълумки, бизга тун бўлганда ернинг бошқа томонида кун бўлади мусулмонлар бутун ер юзига тарқалганини ҳисобга олсак ”ботганида” сўзида Арабистон назарда тутилганми? Тун бўлишининг, қуёш ҳаракати оқибатида бўлмаслигини ҳисобга олсак ”кетишини” сўзи қандай манода? Нотўғри ёзган бўлсам Аллоҳ кечирсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу саволнинг жавобига тасаввуф уламолари жавоб бериб, “ҳар бир нарсанинг руҳи бўлади. Қуёш бориб Аллоҳнинг ҳузурида сажда қилишдан мурод, унинг руҳи изн сўрайди” деганлар Анвар Шоҳ Кашмирий. Аллоҳ таоло Қуръон Карим “Исро” сураси 44-оятида :
Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир.
Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» деган маънони англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтишини таъкидламоқда.
«Уни етти осмону ер ва улардаги кимсалар поклаб ёд этурлар».
Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбеҳ айтади. Ер ҳам тасбеҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбеҳ айтадилар, поклаб ёд этадилар.
«Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ».
Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбеҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади.
«Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар».
Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбеҳ айтишларини англамайсизлар.
«Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир».
Ҳалимлигидан бутун мавжудот Уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан шунча беодоблик ва гуноҳ қилсалар ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat