Ассалому алайкум! Биз чет элда қурилишда ишлаймиз, баъзида турар жойимиздан шаръий масофадан узоқда жойлашган қурилиш майдонига қатнаймиз. Бомдодда чиқиб, шомда қайтамиз. Мен бу вақтда Ҳазратнинг қуйидаги линк http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topik=22805.0 даги жавобларига асосан намозни тўлиқ ўқиш кераклигини тушундим. Бир дўстимиз эса “қаср ўқиш керак” деб, қаср ўқийдилар. Мен пешин ва асрда жамоатга қўшилиб имом икки ракъатдан сўнг салом бергандан кейин намозимни тўлиқ қилиб ўқийман. Шундай йўл тутишим жоизми? Дўстимнинг намозининг ҳукми нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Бир одам сафар масофасича бўлган йўлни қасд қилиб, йўлга чиқиши билан мусофирга айланади. ва шаҳар ташқарисига чиқиши билан мусофирнинг ҳукмлари унга жорий бўлади. Дўстингизни “қаср ўқиш керак” деган гапи тўғри. Валлоҳу аълам.