Ассалому алайкум! Устозлар, бир жамоатда 2 кишидан бирини имомликка танлаш керак. Улардан бири иккинчисидан кўра яхши тажвид билан ўқийди, лекин кўп фаҳш сўзлар гапиради, бомдодни ўқимайди, ихлоси сустроқ. Иккинчиси ихлосли, кўп нарса билади ва одобли, лекин тажвид билан ўқий олмайди. Шу ҳолда қайси бирини танлаган маъқул?
Ва алайкум ассалом! Иккисининг ҳам қироати намозни бузмайдиган даражада бўлса, тақводори ўтгани афзал. Тақводорнинг қироати намозга ярамайдиган бўлса, биринчиси ўтиши керак. Валлоҳу аълам.