Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқдан кейин қўшилиш

17:17 / 24.11.2015 | bahtiyor shamsiev | 4141

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар эркак хотинига жахл устида 3 талоқ бериб қўйса, сўнг жинсий алоқа қилмасдан бир ёстиққа ётса, шариатимизда қандай ҳукмлар бор? Мен бир жавобда “агар эр хотинини талоқ қилса ва “зино бўлмаса керак” деб у билан жинсий алоқа қилса зино бўлмайди” деб ўқигандим. Жавоб учун катта раҳмат. Аллоҳ сизларни уммат учун қиладиган ишларингиз ажрини олий даражада мукофотласин! Амин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уч талоқ қилинганидан кейин бир ёстиққа бош қўйишлари умуман жоиз эмас. Уч талоқ қилганини била туриб, жинсий яқинлик қилиш бегона аёл билан зино қилган кабидир. Шу билан бирга ҳаромни писанд қилмасликда куфрнинг хавфи ҳам бордир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat