Ассалому алайкум! Мен бакалашка бизнеси билан шуғулланаман. Бир танишим менга “сеникига ўхшаган станок керак” деяпти. Мен унга станок ҳақида маълумот бермаслигим ҳам мумкин, лекин у танишим барибир йўлга қўяди бизнесини.
1. Ундан кўра ўзини пулини олиб 10% хизмат ҳаққи олсам ва ҳаммасини ўзим ўрнатиб берсам, шу пул менга ҳалолми?
2. Ёки 10% демасдан 11000 ёки 12 000$ га ҳаммасини битказиб бераман десам ҳалолми? Агар уни мен битказиб бермасам ҳам уни пулидан бошқа бировлар фойдаланишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ошкора келишув билан бўлса жоиз. 2). Бу ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!