Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинокор ҳақида

09:10 / 22.10.2014 | mubina9999 | 6398
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат Қуръонда "Зинокор фақат зинокорга ёки мушрикага ниҳоҳланур" деган оят бор. Кўпчилик шу оятга таяниб зинокор қилган эркак зинокор аёлга уйланади. Зино қилган бўлса бўлди, унинг хотини ҳам зиночи дейишади. Хотини унга айтмай беркитади дейишади. Худди шу маънони Тохир Маликнинг ахлоққа бағишланган китобида ҳам кўрдим. Бу эркакларни зинодан қайтариш учун бўлса ҳам, кўп аёлларга туҳмат эмасми? Эркак киши зино қилиб, кейин қаттиқ тавба қилган бўлсачи? Ҳазрат саволим: Бу оятнинг ҳукми ҳозир ҳам шундайми? Зинокор зинокорга уйланадими? Ислом бундай биртарафламаликдан пок!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу иффатли муслима аёллар учун тўҳмат. Бу гапни тушуниб айтганларни қазф қилувчилар, ифатли аёлларни зино айбловчилар дейилади. Бу ишни қилганлар, мазкура аёлларнинг зиносини тўртта кўз билан кўрган гувоҳлар ила исботлаб бериша олмасалар, шариат ҳукми бўйича уларга дарра урилади. Зинодан тавба қилганларнинг иши Аллоҳ таолога ҳавола бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat