Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу пул ҳалолми?

17:08 / 24.11.2015 | Kechiring Yozolmayman | 2618

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. 25-26-ноябрь кунлари Кореяга кетиш учун онлайндан жетон тарқатилади. Шу жетонни олиш ҳаммани ҳам қўлидан келмайди. Бунинг учун интернетдан берилган саволларга тўғри жавоб бериш керак. Бир кишига регистрация қилиб бериш эвазига 1500$, бошқа биров 400$, яна бошқа биров 200$ сўрамоқда. Буни сўмга айлантирсангиз катта пул бўлади. Агар уларга шу пулни бермаса, улар қилмайди ва жетондан қуруқ қолади. Биз йигитларга “шу регистрацияни икки киши қиламиз” дедим. Мен уларга “200$, 400$ ёки 1500$ эмас, балки 300.000 сўмдан берасизлар, иложи борича қилиб берамиз” дедим. Улар рози бўлиб, “қилиб берсангиз бўлди” деди. Агар биз регистрация қила олсак, олган 300.000 сўмни икки киши бўлишамиз. Шу пул бизга ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар бу ишингиз ҳозирги билим юртларига нолойиқ болаларнинг ўрнига имтиҳонга кириш каби бўлса, мутлақо жоиз эмас. Агар сиз котиб ва тушунча берувчи даражасидагина бўлсангиз, буни “Котибликка ижарага олиш” дейилади ва бунинг учун ҳақ олиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat