Мен ҳозир чет элда шартнома асосида ишлайман. Шу ерга келиб Ислом. уз сайтини билдим сайт билан танишиб чиқиб чуқур ўргандим залолатда ютганлигимни билдим Оллоҳ шу сайт сабабли қалбимга имон нурини берди. Оллоҳга беадат шукурлар бўлсин. Саволим Залолатда юрган пайтларимда оиламда ҳам кам жанжал бўлар жанжал қилишни хохламас едим. Оилам билан жуда иниоқ йшаб бу ерга келганда ҳам иноқ телфонда гаплашиб юрдик. Залолатда еканлигимда бир кун жуда ҳам кўп ичган еканман хотинимга тел қилдим бир кун олдин бироз аразлашган эдик. Еслолмайман телфон қилибман кўтармабди шунда йўқол кет деб смс ёзибман аниқ билмайман қўрқитиш учун ё бошқами энди ҳаммасини ўқиб тушиниб жуда ҳам тушкунликдаман қандай холат бўлган бунда?
Бунда талоқ тушмайди.