Ассалому алайкум! Ман ишхонамда намозларимни ўқиб оламан. Лекин таяммум қилиб ўқиман. Сабаби сув бор бўлса хам тахорат олишни имконини қила олмайман. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат учун катта жой ёки катта шароит керак эмас. Шунчаки битта 1.5 литрли идишда сув бўлса бўлди. Сизга таяммум қиладиган узр топилмайди. Шунинг учун аввал таяммум қилиб ўқиган намозларингизни ҳам қайтадан қазосини ўқиб чиқасиз. Мусулмон одам ибодатларида ҳимматли бўлиши керак. Валлоҳу аълам!