Ассалому алайкум! Тирик одамларни суратини яратиш, жумладан ҳайкалини ҳам яратиш мумкин эмас. Лекин вафот этган одамни ҳам қабр тошига расмини чизиш мумкин эмасми? У бошқа бир суратдан нусха кўчирияпти холоску. Бу ишда гуноҳ фақат буюрган одамни бўйнида эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳам гуноҳ. Хусусан, қабрларга расм чизиш унданда оғирроқ гуноҳ. Чунки раҳмат ёғилишга муҳтож бўлган жой ўликларнинг жойидир. Сурат бор жойга фаришталар бормаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!