Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим шундан иборатки, намоздан сўнг сано дуосини ўқиб, кетидан "астағфируллоҳ ва атуби илайҳ" деб, ўзимиз хоҳлаганича айтиб, “Аллоҳу Акбар” деб дуо қилсак бўладими? Бу истиғфорни бир имом домланинг қилган маъвизаларида эшитиб қолдим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизларга мададкор бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоннинг дунё ва охиратда саодатга эришишлари учун бирор амал ёки дуони қолдирмай барчасини бизларга таълим берганлар. Ўшалардан бири, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан кейин ўқиган дуоларидир. Биз ҳам у зотинг одатда намоздан кейин қиладиган дуоларини ёдлаб олишимиз керак. Шунингдек фарз намозидан кейинги вақт дуолар ижобат бўладиган вақт эканлиги ҳадисларда келган. Шундан умид қилиб, ҳар ким ўзининг эҳтиёжини сўраши керак. Дуони имом билан тугатиш шарт эмас, балки ўзингизни ҳожаталарингизни сўраб тугатсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.