Ассаламу алайкум! Вақтларингизни олганим учун минг бор узр. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни икки ракъат суннатини, пешинни аввалги тўрт ракъат суннатини азондан олдин ёки кейин ўқиганлари ҳақида бирор ҳадис борми? Буни сўраганимнинг сабаби, бир фатво китобида “Азондан олдин суннатни ўқиса бўлади” дейилган. Тақвимга қараганда ҳам азондан ўн беш, йигирма дақиқа олдин намоз вақти кирар экан. Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намоз вақти кириши билан азон айтиладиган бўлса, азондан кейин ўқилади. Агар азонни намоз вақти кирганидан 10-15 дақиқадан кейин айтилса, намоз вақти кириши билан суннатларни ўқиб олишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.