Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нифос хусусида

16:37 / 17.11.2015 | sof aqida | 2048

Ассалому алайкум! Савол аёл киши биринчи туғиши бўлса одати ўзгаради ва нифос қонини вақти ҳам ўзгарадими? У 40 кундан аввал тўхтаса, қачадан кейин ғусл қилиб, намозини ва рўзасини тутииши мумкин? Қайси вақтдан эри билан  қўшилиши жоиз? Аёл кишида 1-2 кун қон келиб тўхтаса, ғусл вожиб эмас таҳорат қилиб намозини ўқийди, лекин эри билан 15 кунгача қўшилмайди, шунинг шарҳини тушинтириб беринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёлнинг биринчи туғиши бўлса, қон тўхташи билан ғусл қилиб, намоз ва рўзасини бошлайди. Эри билан яиқнлик қилиши ҳам жоиз. Мабодо 40 кун ичида яна қон келиб қолса, намоз, рўза ва яқинликни тўхтатиб туради. Қон тўхтагач ёки 40 кун бўлгач ғусл қилиб яна давом эттираверади. Ҳайз бошланиши ёки тугаши қон кўрмасдан ҳам бўлиши мумкин. шунга кўра 1-2 кун қон кўрган аёл 15 кун ичида яна қон кўриб қолса, одатидаги кунлари қон бўлиб, қолганлари истиҳоза бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat