Ассаламу алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг". Сизларга бермоқчи бўлган саволим ҳаётимизда учраб турадиган вазиятлардан бири. Бир қўшни қизга совчи келса, биз уни "яхши эмас"лигини билсак, келган совчилар биздан у қиз ҳақида суриштиришса, уларга нима деб жавоб беришимиз керак? Баъзилар "Билмайман дейиш керак" дейишади. Менимча бу ҳам ечим эмас. Чунки биринчидан бу ҳам ёлғон, иккинчидан яқин қўшни ҳақида маълумотга эга бўлишимиз табиий ҳол. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом!
عن أبي سلمة عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم المستشار مؤتمن
قوله : ( المستشار مؤتمن ) أي : أمين فلا ينبغي له أن يخون المستشير بكتمان المصلحة والدلالة على المفسدة
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Маслаҳат сўралган киши омонатдордир" деганлар. (Абу Довуд, Термизий ва Ибни Можа ривояти).
Уламолар бу ҳадисни шарҳлаб, “Маслаҳат сўралаётган киши, маслаҳат сўровчига тўғрисини яшириб, нотўғри йўл кўрсатиб, хиёнат қилиши жоиз бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам.