Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, мен кўпинча иш жараёнида ҳамкасблар билан гаплашиб тураман ва баъзида суҳбатдошим менга кимларнидир ёмонлаб қолади. Мен ўша пайтда нима қилсам тўғри бўлади? Яъни ўша ёмонланаётган одам ҳақиқатан ҳам ёмонлигини билсам ҳам, “бу ҳақида билмайман” ёки “у одам ёмон одам эмас”, деб жавоб берсам бўладими? Ушбу ҳолатларда нима қилсам тўғри бўлади?