Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга эхсон

12:41 / 04.10.2023 | الله اكبر | 487

Ассалому алайкум! Мени бир қўшним бор фол очиб иситма совутма қилиб туради. Ўғли рухий носоғлом мактабда қоровул бўлиб ишледи. Фақир ҳаёт кечиради. Мактаб боғчага борадиган  Ёш ёш набиралари бор. Ўзлари яхши оила қўшнилари билан яхши муомилада бўлади. Шу оилага эхсон қилса бўладими. Фолбинга ёрдам бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хайр-эҳсон қилишда эътиборни фақир ҳолдаги тақводор, солиҳ ва ёрдамга муҳтож инсонларга қаратиш керак. Эҳсонга ана ўшалар кўпроқ лойиқроқ. Аммо фосиқ ва осийларга садақа қилинса ҳам ажр ҳосил бўлаверади. Шояд шу туфайли улар гуноҳдан тийилсалар. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир киши «Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан», деди-да, садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир ўғрининг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Ўғрига садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир зинокор аёлнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бу кеча зинокор аёлга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёлга бўлса-да (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор нарса садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бойнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бойга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим! Ўғри учун ҳам, зинокор аёл учун ҳам, бой учун ҳам Ўзингга ҳамд бўлсин!» деди. Кейин уни олиб келиб, унга: «Ўғрига қилган садақангга келсак, шояд у (бу билан) ўғриликдан тийилса. Зинокор аёлга келсак, шояд у зиносидан тийилса. Бойга келсак, шояд у ибрат олиб, Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилса», дейилди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat