Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

30 ёшдан кейин ўқиладиган намоз

09:27 / 23.12.2013 | Bahodir | 3119
Сизга Аллоҳдан бериладиган ажрларни купайтириб-купайтириб беришини сўраймиз. Сизга саволим қўйдагича: Ота-онам намозни 30 ёшдан кейин ўқийсан дейдилар. Уларга қанақа усул билан тушунтирсам тезроқ етиб боради? Бунга сабаб телевизордаги екстремистик гуруҳлар. Ўқийдиган китобларим бозордан олинган бўлса хам, эшитадиган маърузаларим ҳам бозордан олинган бўлса ҳам барибир қаршилик қилишади. 4-5 та ўртоғимни уйидагилари шунақа қилиб намозни унуттиришди қам. Илтимос сиздан мени, дўстларимни ва ота оналаримизни дуо қилсангиз ҳидоятдан айирмасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ота-онангиз Аллоҳ таолодан қўрқсинлар. Эртага Аллоҳ таолонинг олдида жавоб бериш бор. Ҳамма намоз ўқиб юрибди-ку! Уларга ҳеч ким бир нарса дегани йўқ. Давлат қонунини бузса, ким бўлишидан қатъий назар жазога тортилади. Савдода қўлга тушиб қамалган одамларни баҳона қилиб ота-онангиз савдо қилма демаса керак. Улар намоз фарз эканини билсинлар. Ўзлари ҳам ўқисинлар. Сизга ва бошқа болаларига ҳам ўқитсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat