Ассаламу алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Бир ака мендан: “Пайпоққа масҳ тортиб бўладими?” деб сўради. – Мен: “Пайпоққа масҳ тортиш жоиз эмас”, деб айтдим. – Яна сўради: “Этикка масҳ тортиш мумкинми”, деб. – Мен: “Этикка масҳ тортса бўлади. Этигингиз покиза бўлса, у билан намоз ўқисангиз ҳам бўлади”, – дедим! Азиз устозлар берган жавобим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Таҳорат билан кийган бўлса, этикнинг устидан масҳ тортиш жоиз. Маҳсига масҳ тортишдаги шартлар топилса. Масалан йиртиқ бўлмаса, намозни этикни ечмай ўқиса, териси нажосат бўлмаса, чўчқа териси аралашмаган бўлса кабилар. Валлоҳу аълам.