- Ва алайкум ассалом! Бу мутакаббирликнинг аломати. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қалбида заррача кибри бор одам жаннатга кирмайди” деганлар. Кибр нима деб сўраганларида “Ҳақни инкор қилиш ва ўздан бошқаларни паст билиш” деганлар. Инсон ўзидан юқори деб билган кишисига жаҳл қилолмайди. Валлоҳу аълам!