Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менга бир дўстим “сиз диндаги илмларнинг қайси бир соҳасига қизиқишингиздан қатъий назар, биринчи ўринда тавҳид илмини ўзлаштириб, кейин ўзингиз қизиққан илмни олишингиз мумкин” деди. Шунга мен сизлардан маслаҳат олмоқчи эдим!
Ва алайкум ассалом! Киши аввало ақидасини тўғрилаш керак. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобини 2-жузини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.