Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар! Намоз ўқиш учун масжидга кириб бир оз вақт борлиги учун Қуръон Карим ўқидим. Китобни ўқиш асносида қуйидаги савол туғилди. Масжиддаги Қуръонда мен биринчи марта учратаётган бир белги эътиборимни тортди. Бу белги "О" га ўхшайди ва устига "лам алиф" қўйилган. Бундай белгилар қуйидаги оятлар орасида қўйилган экан : “Фотиҳа” сураси охирги оятидаги "ъалайҳим", “Бақара” сураси 10-оятидаги "ъазабун алийм"дан кейин, 114-оятидаги "хооо ифиин"дан кейин, 215-оятида "йунфикууна"дан кейин қўйилган экан. Бу белги нимани англатади?
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган белги, қори бу ўринда вақф қилмаслиги(тўхтамаслиги)га ишора қилади. Чунки бундай ўринларда вақф қилишда, маънонинг ўзгариши эҳтимоли бордир. Валлоҳу аълам.