Ассалому алайкум! Назр қилиб, қўй сўйишни ният қилгандим. Сўйиб бўлгандан сўнг, келишувга кўра, гўштнинг пулини берганман. Кейинроқ билдим, қурбонлик ва ақийқада қўйни мулк қилиб сотиб олиш керак экан. Энди бошқа қўй сўяйми ёки назрда қурбонлик ва ақийқадаги шарт топилиши муҳим эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Қўй сўйишни назр қилган бўлсангиз уни сўйиб, гўштини тарқатасиз. Шундай қилган бўлсангиз назрингиз адо бўлибди. Валлоҳу аълам!