Ассалому алайкум! Ёшим 25да. Болалигимдан уйда ёлғиз қолишдан қўрқаман. Сабабини билмайман. Стрес, қаттиқ қўрқиш холатларига дуч келмаганман. 20 ёшимда жинлар хақида эшитдим. Жинлар энг қўрқоқлигини хам биламан. Лекин ёлғиз вақтларимда жинлар хаёлимдан кетмайди. Авваллари фақат бомдод номозини ўқирдим. Алҳамдулиллаҳ 5вақт номоз ўқишни бошладим. Хаёлимда ёлғиз вақтларимда улар менга зарар етказишлари айланаверади. Бундай ўйлардан халос бўлишим учун маслахатингизни аямаслигингизни илтимос қиламан!
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги дуони ўқиб юринг:
عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллааҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда еру осмонда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир». ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!