Ассалому алайкум! Тиш ювганимда тишим қонайди, базида олма ёки қатиғроқ нон есам ҳам қонайди. Таҳорат олиб нонушта қилсам нонга этибор қилсам нонда қон кўрмайман. Шунда таҳоратли бўламанми? Ҳар гал ноништа қилсам васвасага берилиб таҳорат оляпман.
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратни оқувчи қон синдиради. Тишингиздан оқувчи қон чиқмаса таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам!