Ассалому алайкум! Мени кўп қаватли уйлар тагида хали фойдаланишга топширилмаган магазинлар хамда чала битган ишлаб чиқариш учун қурилаётган объект бор шулар хисобидан закот бериладими? Домлар битганига хали бир йил бўлмади.
– Ва алайкум ассалом! Агар уларни тижорат (ўзини қайта сотиш) мақсадида олган бўлсангиз тижорат молларидан ҳисобланади. Уларнинг қиймати нисобга етса ва бир йил турса закотини адо қилиш вожиб. Агар тижорат ниятида олмаган бўлсангиз уларнинг бино сифатидаги қийматидан закот бериш вожиб эмас. Валлоҳу аълам!