Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталар иқтидо қиладими?

14:45 / 28.12.2015 | Turg`unov Nuriddin | 2989

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Уйда ёлғиз ўзимиз намоз ўқиётганимизда азон айтамиз. Шунда намозхоннинг орқасида фаришталар иқтидо қилади деб эшитдим. Намоз ўқимоқликни ният қилаётганимизда, "ният қилдим"деб эмас "ният қилдик" дийишлик керак экан. Шу тоғрисида Қурони каримда ёки муборак ҳадисларда баён қилинганми? Аллоҳ таоло ҳаммамизни илмимизни зиёда қилсин. Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Ният қилдим” дейилади. Ғайбий ишлар борасида бирор оят ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бўлиши керак. Усиз ғайб тўғрисида гапириш жоиз эмас. Ёлғиз ўқиганда фаришталарни иқтидо қилиши ҳақида бирор саҳиҳ ҳадисни билмаймиз. Аммо ҳадисларда :

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: المَلاَئِكَةُ تُصَلِّي عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ الَّذِي صَلَّى فِيهِ، مَا لَمْ يُحْدِثْ، تَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Модомики бирингиз намоз ўқиган жойида бўлар экан, таҳоратини сингирмай турса, фаришталар унга саловат айтишади ва “Аллоҳим уни мағфират қилгин, Аллоҳим унга раҳм қилгин” дейишади” дедилар". Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat