Ассалому алайкум! Намоздаги "Сано" дуосидаги "ва таъаалаа жаддука" лафзининг, 1."айн"ни (мад) чўзмаса, 2."ломдан кейинги фатҳа"ни (мад)чўзмаса намоз бузиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Фатавои Татархония”да намозни бузувчи нарсаларни санаб ўтаётганда, “лағв сўзни айтгани учун бузилади” дейилган. Бир неча фатаволарни хулосасига кўра бузилмайди. Хусусан қасддан шундай қилмаса. Валлоҳу аълам.