Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз бузиладими?

14:21 / 30.12.2015 | dilmurodxoja | 3273
Ассаламу алайкум! "Мўминнинг меърожи" китобини ўқиб туриб, намозни бузадиган ҳолатлар орасида қуйидаги жумлани ўқиб қолдим: Китобнинг 110-111 бетидан иқтибос : "Намозни бузувчи амаллар ...... 11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш". Агар биз жамоат билан намоз ўқиётган бўлсак, кейин келиб намозга қўшилган одам сафга кирмоқчи бўлиб орага кирса, унга жой бериш учун сурилсак намозимиз бузиладими? Ахир жума намозларида бундай ҳолатлар кўп бўладику. Агар шундай ҳолат бўлиб намоз бузилса, кейин пешин намозини қайта ўқишимиз керакми? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни келганини кўриб жой бўшатсангиз бузилади. Агар сизни суриб ўзи орага кириб олса, бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat