Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуодаги фарқ

20:10 / 02.01.2016 | akrom2015 | 2589

Ассалому алайкум! Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуонинг лафзлари "Дуога қўл очинг" дастурида бошқача, "Ҳадис ва Ҳаёт"нинг 35-жузида бошқача берилибди. Қайси бири тўғрироқ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳар бир ҳолатга тегишли дуо собит бўлган. Баъзида бир ўринда бир неча хил дуоларни ўқиганлари ривоят қилинган. Буни араб тилида “Танаввуъ”(доимий равишда бир амал ёки сўзни такрорлайвермай бошқаси билан алмаштириб туриш) дейилади. Уламоларимиз : “Танаввуъдан кўзланган мақсад хушу-хузуъни янгиланиб туришидир. Чунки инсон бир амал ёки сўзни ҳадеб такрорлайверса, у нарса унга одатга айланиб тили бошқа фикри бошқа бўлиб қолишга ҳам олиб келади” деганлар

عَنْ أَنَسٍ  رضي الله عنه   عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، قَالَ: يُقَالُ حِينَئِذٍ هُدِيتَ وَكُفِيتَ وَوُقِيتَ، فَيتََنَحَّى لَهُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни қандай (тойдира оласан)?!» дейди».
Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу дуони ёдлаб олиб, уйдан чиқаётганда ўқиб юришга одатланиш лозим.

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ  رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا، وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا، وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا، ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِسَنَدٍ صَالِحٍ.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши уйига кирганда «Аллоҳумма! иннии асъалука хойрал мавлижи ва хойрал махражи.
Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хоражна ва алаллоҳи, роббина таваккална» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».
Абу Довуд солиҳ санад ила ривоят қилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».
Ушбу дуони ёдлаб олиб, уйга кираётганда ўқиб юришни йўлга қўйиш лозим.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat