Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари сизга ян бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим.Жавобингиз учун аввалдан ташаккур.Агар мени турмуш о'ртог'им иккинчи аёлидан фарзанд ко'рса ва мен у болани о'з фарзандларим қаторида го'даклигидан бошлаб тарбият қилсам, о'з фарзандимдек ко'риб унга меҳримни берса, бола катта бо'либ мени болаларимга о'зини ука ёки сингил била бошлаганида, мен унга онаси мен эмаслигимни айтишим шартми? Ёҳуд у бола мени болаларимга ука ё сингил бо'лгани учун буни айтмаслигим ҳам мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Жавобингизни интизорлик билан кутаман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатни иложини қилиб, аста айтишингиз керак.