Ассаламу алайкум! Излаб тополмадим. Жаноза намозида имом ҳар такбир айтганида орқадагилар нигоҳини юқорига бир қаратиб оладилар, яъни юқорига бир қараб оладилар. Шундай қилиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Тўрт такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирортасини айтмаса, намози дуруст бўлмайди. Чунки тўрт такбир, тўрт ракъат ўрнидадир. Зикрларни билмаса ҳам намози дуруст. Чунки улар фарз эмас, балки суннат. Валлоҳу аълам.