Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ ҳақида

14:48 / 03.02.2016 | Azizxon XXX | 3010

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати мени анчадан бери бир савол қизиқтиради. Бировнинг гуноҳини бошқа бир шахс зиммасига олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қандай қилиб қайтарса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бир кишилар хусусан қизи уч талоқ бўлган ёки ўғли уч талоқ қўйиб юборган ота-оналар “Гуноҳи менга, сен яшайвер” деган гапларни айтишади. Бундай бўлиши мумкин эмас. Модомики ўша ишга сабабчи бўлмаса, гуноҳини зиммасига ололмайди.
Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :

قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ۝

...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat