Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон менга “шогирд узтозида ҳунар ургангач, ундан қўл олиши вожиб” деди. Шу тўғрими? Яъни устозга тўн кийдириб, розилигини олиш вожиб бўлган ишми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ таоло бу хайрли ишларингизни бардавом қилсин! Амийн!
Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг одати шунга жорий бўлган. Ризқни берувчи Аллоҳ таоло банда унга сабабчи холос. Устоз эса ўша ризқ эшигини калитини қўлга тутқазувчидир. Эҳтиром қилсангиз кам бўлмайсиз. Келажакда шогирдингиз сизга қандай муомалада бўлишини хоҳласангиз ўшандай йўл тутинг. Валлоҳу аълам.