Ассаламу алайкум! Азиз устозлар, мен уйда стабилизатор напряжения ишлатаман, чунки электр кучланиши 220 вольт бўлишни ўрнига 180 гача, балки ундан ҳам пастга тушиб кетганини кузатганман. Бу ҳолатда уйдаги ускуналар ишдан чиқиш эхтимоли жуда катта. Стабилизатор ишлатганда у кучланишни кўтариб беради, лекин умумий келаётган(стабилизатордан олдинги, менинг счётчигимдан олдинги, бошқа ҳамма қўшниларники), яъни барча учун мўлжалланган кучланишни 2-5 волтьга туширади, балки бундан ҳам кўпроқ бўлар. Албатта бу тушиш миқдори ускуналарнинг кўплигига боғлиқ. Кўп қаватли уйда яшаган тақдирда бу кучланиш бўйича пасайиш, қўшниларнинг ҳаққини ейишга кириб қолмайдими? Аввалдан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-42529/