Ассалому алайкум! Ким ихлос сурасини 10 мартта ўқиса шу одам учун жаннатда бир уй қурилади деган бир маълумот ўқигандим. Шундай хадис борми? Булса хар намоздан кейин шуни одат қилсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилинган. Фазилатли амаллар бобида бунга амал қилинади ва ҳадисда келган савобдан умид қилинади.
عَنْ سَهْلِ بنِ مُعَاذِ بن أَنَسٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَن رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ((مَنْ قَرَأَ: ﴿ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ﴾ [الإخلاص: 1] عَشْرَ مَرَّاتٍ، بنى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ))، فَقَالَ عُمَرُ بن الْخَطَّابِ: إِذنْ نَسْتَكْثِرَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((اللَّهُ أَكْثَرُ وَأَطْيَبُ))؛ رواه الإمام أحمد،
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қул ҳуваллоҳу аҳад” ни ўн бор ўқиса, Аллоҳ таоло у учун жаннатда бир уйни бино қилади” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!