Ассаламу алайкум! Устозлар, авалги берилган жавобларни ўқидим, аммо бироз тушунмадим. Сизлардан илтимос яхшилаб тушунтириб беринглар. Чунки рибодан қаттиқ қўрқаман! Савол : Дадам дўконда пластикка савдо қиладилар ва пластикдаги пулни яна молга бошқага ўтказадилар ва ўртада банкчилар 1% ўзларига олиб қоладилар. Энди шу иш рибоми? Дадам шу зайлда юкни олиб, савдо қилсалар ва шу пуллардан бирор маҳсулот олиб келсалар шариатнинг хукми қандай? Ҳаромдан қаттиқ қўрқаман! Аллоҳ ҳаромдан Ўзи сақласин.
Ва алайкум ассалом! Дадангизга рибонинг алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.