Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махси кийиш тартиби

13:49 / 02.03.2020 | Abdugani Kaxarov | 3700

Ассалому алайкум! Махсини кийишдан олдин тахорат олиш кераклиги биламиз, махсига хам махс тортиб киямизми ё кийиб дарров масх тортамизми ёки шундай кийиб олса хам бўладими? Бир танишим билан озгина тортишиб қолдик. Менга ўргатишганда тахорат олиб, махсини кийишдан олдин масх тортиб кейин кийилади дейишган. У бўлса шундан кийиб олсанг хам бўлаверади демокда. 

2). Биз Москвада ишлаймиз. Масжид камлигига кўпинча кўчада ўқишга тўғри келмоқда. Масжиднинг имоми оёқ кийимни ечмай ўқинглар, соғлик афзал демоқда. Менда махси бор, болларда йўқ. Мен махсида ўқиганим сабаб оёк кийимни кўпинча ечаман. Кўчада қор, ёмғир бўлади. Бир икки сув ўтканини билдим ва оёқ кийим ечсам, кўчада ечмаганлардан сал олдин туриб қоламан. Нима қилсам тўғри бўлади? 

3). Намоз вақтлари кўчада бўлганим учун, дуч келган жойда жойнамозни ўқиб оламан. Шунда совуқ қаттиқ бўлса кўчада мен фақат фарзни ўқиб, суннатларни тарк қиламан. Бу кўпинча пешин вақтида бўлади. Бу ишим нотўғри эмасми? Уйда ёки иссиқроқ жойда ўқишимга тўғри келса суннатларни адо этаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат қилиб маҳсини кийиб олинади, бўлди. Кейин таҳорати кетса ўша кийган маҳсининг устига масҳ тортилади. 

2). Оёқ кийим тоза бўлса ечишга ҳожат йўқ. Баъзилар астари чўчқа терисидан бўлган кийимларни кийиб қишлоқларда эса мол қўйларни тезагини босиб намоз ўқишаверади. Шу ҳолатда жоиз эмас. 

3). Бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat