Ассаламу алайкум! Мен Россияда стоянкада қўриқловчи(охран) бўлиб ишлайман. Баъзи вақтларда шеригим йўқ бўлиб, намозни ўзим ўқишимга тўғри келади. Шундай вақтларда мижозлар пул тўлашга келиб қолишади ва мени намоз ўқиётганимни кўриб туриб ҳам атайлаб чақириб туриб оладиганлари ҳам топилади. Мана шундай ҳолларда намозни бузиш мумкунми?
Ва алайкум ассалом! Намозингизни бузишга ҳожат йўқ. Унинг ўрнига фарз намозининг ўзини, унинг ҳам фақат фарзини адо қилиб, вожиб ва суннатларини тарк қилишингиз мумкин. Шунинг учун намозда фарз бўлган амалларни яхшилаб ўрганиб олинг.
Бир кун Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳиматуллоҳи алайҳимолар бамдод намозига кеч қолдилар. Шунда Абу Юсуф имомгарчиликка ўтиб, бамдоднинг фарзини, фарзларинигина адо қилди. Шунда Абу Ҳанифа роҳиматуллоҳи алайҳ “Абу Юсуф фақиҳ бўлиб қолибди” дедилар.
Намозни бузгандан кўра, уни фарзларини адо қилиб тамомлаган афзал. Валлоҳу аълам.