Ассаламу алайкум! Биз Корея давлатидамиз. Пешин намозининг вақти тақвимда 12:45 да кўрсатилган. Қуёшга қарасам соя 12:10 да тиккадан ёнга қараб ўтган. Тушунмаган томоним шундаки, соянинг оғиши ҳисобми ёки соянинг чўзилиши ҳисобми? Аллоҳ сизларни Ўз паноҳида асрасин. Фарзандларим ҳаққига дуо қилиб қўйсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Қиблага қараб турганингизда 90º даражада ёнбошингизга тушган сояни қиём ва бироз оғишини пешин вақтининг кириши дейилади. Валлоҳу аълам.