Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

13:38 / 22.02.2016 | eski savollar | 2809

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаёган ишларингизга хайр-барака бериб сизлардан рози бўлсин. Масжидда фарз намозини жамоат билан ўқилаётган пайтда, сафда турган айримлар ташаҳҳудда саловатлар ва дуоларни бир оз овозларини чиқариб қироат қилаётганига гувоҳ бўламиз.  Айрим ҳолларда ҳаттоки махфий намозларни ҳам бир оз овоз чиқариб қилишади. Шундай килиш жоизми? Бунинг ҳукми қандай? Саволим ноўрин бўлса узр.  Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat