Ассалому алайкум! Ҳафтанинг қайси кунлари тўй(никоҳ) ўтказган маъқул. Раҳмат
Ваалайкум ассалом! Ҳамма кунларида тўй қилиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кунидир” деган ҳадисларига мувофиқ уламолар никоҳланиш борасида “Никоҳ ақди жума куни боғланиши мустаҳаб” деганлар. Валлоҳу аълам.